Жонсон Зеленскийни Черчилл мукофоти билан тақдирлади

Олам

image

Буюк Британиянинг истеъфога чиқаётган Бош вазири Борис Жонсон видеомулоқот орқали Украина Президенти Владимир Зеленскийга Уинстон Черчилл халқаро жамиятининг Уинстон Черчилл номидаги етакчилик мукофотини топширди.

Мукофотни топшириш маросимида Зеленский дунёнинг демократик давлатлари ҳар қандай зулмни тўхтатишга қодир эканини, Украина эса унинг эркинлигига таҳдид соладиган ҳар қандай ёвузликни тўхтатишга қодирлигини таъкидлади.

Президент ушбу мукофот нафақат унинг саъй-ҳаракатлари, балки россиялик ҳарбийлар билан бўлган жангларда ўзини кўрсатган ўн минглаб украиналик фуқароларнинг қаҳрамонлигини ҳам ўзида мужассам этганини таъкидлади.

“Агар бутун Украина халқи озодликни ёвузлик ҳужумидан ҳимоя қилиш учун бош кўтармаганида, бу мукофотни олиш мумкин эмас эди”, деган Зеленский.

У, шунингдек, украиналиклар ва Европа тарихи Украина халқига ва умуман эркинлик ғоясига ёрдам беришдан тортинмаганларни доим эслаб қолишига ишонч билдирган.

“Эҳтимол, инсоният тарихида биринчи марта биз дунёдаги барчага ҳозир ва узоқ вақт давомида демократиялар бирлашган ҳолда ҳар қандай зулмни тўхтата олишини кўрсата оламиз, ҳатто дастлаб у тажовузкорлик учун чексиз ресурсларга эгадек туюлса ҳам. Аммо бу Россия Украинадаги жанг майдонида ютқазсагина ҳақиқатга айланиши мумкин”, деди Зеленский.

Шу муносабат билан у Украинага замонавий ва самарали қуролларни етарли миқдорда етказиб беришни давом эттириш, Россияга қарши санкцияларни кучайтириш, эркинликни ҳимоя қилиш учун коалицияга кўпроқ халқларни, айниқса, Россия ХХІ асрда сунъий очарчиликка дучор қилмоқчи бўлган халқларни жалб этишга чақирди.

“Дунёнинг демократик давлатлар ҳар қандай зулмни тўхтатишга қодир. Биз эркинлигимизга таҳдид соладиган ҳар қандай ёвузликни тўхтатишга қодирмиз. Бунинг учун фақат бутун эркин дунёнинг умумий раҳбарияти кифоя қилади. Ва сабрли бўлиш керак. Ғалаба йўлида сабр. Бугунги кунда унга эришиш учун қанча вақт ва куч сарфланишини ҳеч ким билмайди. Бироқ, бу ғалаба келишига арзийди. Ва бизнинг сиз билан умумий тарихимизга айланади. Шу қадар ажойибки, сиз ва мен ҳозир сэр Черчиллдан иқтибос келтираётганимиз каби биздан ҳам иқтибос келтиришади”, деган Президент мукофотларганидан кейин.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Борис Жонсон Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг