Жиззахлик гулчи аёл Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор бўлди

Жамият

image
Жиззахлик тадбиркор аёл Шарофат Нориева "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Президентининг тегишли фармони имзоланди.

"Мамлакатимизда тадбиркорлик ҳаракатини янги босқичга кўтаришда ўзининг ватанпарварлик, ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатларини яққол намоён этиб, кўплаб истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, хусусан, боғдорчилик, кўчатчилик ва гулчилик тармоқларини илғор тажриба ва инновацион усуллар асосида ривожлантириш, ҳудудда томорқачиликни кенг тарғиб қилиш, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий масалаларни ечишда алоҳида фаоллик кўрсатаётгани, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, меҳнатсевар ва шижоатли инсонлар этиб тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари учун Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги "Гулчи опа томорқа хизмати" кластери раҳбари Нориева Шарофат Эргашевнага "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвони берилсин", дейилади ҳужжатда.

2021 йилдаёқ “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилиши белгиланганди.  Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 22 август куни тадбиркорлар билан мулоқоти чоғида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилишини айтганди. Жорий йилнинг 27 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Маълумот учун, Шарофат Нориева 2022 йил 8 мартда Президент фармони билан "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах Шарофат Нориева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг