Ўзбекистонда тадбиркорлар учун мукофот таъсис этилади
Жамият
−
12 ноябр 2021 5733 1 дақиқа
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Белигиланишича, мукофот, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 5 нафардан вакилларига ҳар йили “Тадбиркорлар куни” арафасида топширилади. Мукофот билан тақдирланган бизнес вакилларига базавий ҳисоблаш микдорининг 100 баравари микдорида бир марта тўланадиган пул мукофоти берилиши кўзда тутилган.
Мукофот бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўладиган тадбиркорларга фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.
Қайд этилишича, мукофот билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
Шунингдек, мукофот билан тақдирланган шахслар ҳақида “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.
Шу билан биргаликда “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилиши белгиланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини бериш, унинг кўкрак нишонлари ва дипломларини тайёрлаш ҳамда “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китобини чоп этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан тегишли маблағларни ажратиш чораларини кўради.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август