Президент тадбиркорлар учун фахрий унвон таъсис этишни таклиф қилди
Жамият
−
22 Август 2022
2762“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилади. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 22 август куни тадбиркорлар билан мулоқоти чоғида шундай таклиф берди.
“Бизда қурувчи, маданият, таълим каби соҳа вакиллари учун фахрий унвонлар мавжуд.
Лекин, Янги Ўзбекистон пойдеворини яратишга энг катта ҳисса қўшиб келаётган заҳматкаш тадбиркорларнинг эътибордан четда қолгани адолатдан эмас”, деган Президент.
Шу боис, кўп иш ўринлари яратган, бизнеснинг янги йўналишларини йўлга қўйган, ўз соҳасида инновация ва ислоҳотлар қилган ва эл-юрт орасида обрў топган бизнес вакилларини муносиб эътироф этиш учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь