Жиззахдаги каналдан чақалоқ жасади топилди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан чақалоқ жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 21 июнь куни Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотида чақалоқ ўлик ҳолатда туғилганлиги келтирилган. 

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан ҳодисага алоқадор бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва бошқа ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жасад чақалоқ Жиззах канал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made