Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдани уриб юборди (видео)
3-саҳифа
−
24 Май
7312Жиззах шаҳрида тез тиббий ёрдам машинаси пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Ҳодиса кеча, 23 май куни соат 8:30 лар атрофида Шароф Рашидов кўчасида содир бўлган. 1976 йилда туғилган аёл йўлнинг белгиланган қисмидан кесиб ўтаётганда сўнгги йўлакчадан тезликда келаётган тез ёрдам машинаси уни уриб кетган.
Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида маст ҳолда машина бошқарган 70 ёшли эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборганди.
LiveБарчаси