Жиззахда севган қизининг яланғоч тасвирларини тарқатмаслик эвазига 800 доллар сўраган йигит ушланди
3-саҳифа
−
08 Июнь 2023
13141Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида севган қизининг яланғоч ҳолдаги фото ва видео тасвирларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, ундан 800 доллар талаб қилган 19 ёшли йигит ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах шаҳрида яшовчи Ш.С. исмли қиз севган йигити унинг яланғоч ҳолдаги тасвирларини тарқатиб юбормаслик эвазига ундан 800 доллар талаб қилаётганини маълум қилган. Ўрганиш натижасида қизга таҳдид қилган йигит Жиззах шаҳрида яшовчи 19 ёшли О.Р. экани маълум бўлади. О.Р. қиз билан севишиб юрган вақтида унга уйланиш истаги борлигини айтиб, ишончига кириш орқали, яширин тарзда уни кийимсиз ҳолатда фото ва видео тасвирга олгани аниқланган.
Орадан бир қанча вақт ўтгач, О.Р. севган қизи Ш.С.ни бошқа йигит билан унаштирилганлигини эшитганидан сўнг, қизнинг беҳаё тасвирларини Telegram каналларида тарқатиб юбориб, унинг никоҳ тўйини бузиш билан қўрқитган. Бунинг эвазига эса 800 доллар талаб қилган.
Ўтказилган тадбир давомида йигит сўралган пулнинг бир қисми сифатида қиздан 4 миллион сўмни олаётган пайтда қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, бундай ҳаракатни содир этган шахслар 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram'да аёлларнинг беҳаё тасвирларини тарқатиб келган канал маъмурлари қўлга олинганди.
LiveБарчаси