Жиззахда каналдан 5 ёшли боланинг мурдаси топилди
3-саҳифа
−
12 Май 2023 8870 1 дақиқа
Жиззах вилоятидаги каналдан бедарак йўқолган боланинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Бахмал тумани “Истиқлол” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х. 5 ёшли фарзанди А.А. 2023 йил 3 май куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.
Орадан икки кун ўтиб, 5 май куни вояга етмаган А.А.нинг мурдаси “Туятортар” каналидан топилган.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Билдирилишича, ҳозирда Бахмал тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 апрель куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги ариқ четидан 3 яшар боланинг мурдаси топилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025