Самарқандда ариқ четидан 3 яшар боланинг мурдаси топилди
3-саҳифа
−
03 Апрель 2023
11679Бугун, 3 апрель куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги ариқ четидан 3 яшар боланинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, соат тахминан 11:00 да Ургут тумани “Истиқлол” МФЙ Деҳқонобод кўчаси 48-уй ёнидан оқиб ўтувчи ариқ сел натижасида тошиб кетиб, Ургут тумани "Гулистон" маҳалласида ота-онаси қарамоғида яшаган, вояга етмаган, 2020 йилнинг 18 мартида туғилган Абдуллоҳ Азизбек ўғли Аблаёровнинг мурдаси ариқ четига чиқариб юборган ҳолатда топилган.
Айни вақтда боланинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
LiveБарчаси