Жиззахда бир гуруҳ йигитлар кўчада жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
29 Сентябрь
8788Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 17:45 да Шароф Рашидов тумани “Сарайлик” МФЙда содир бўлган. 1987 йилда туғилган З.Ф, унинг 1991 йилда туғилган укаси Х.С ҳамда шу маҳаллада яшовчи 2006 йилда туғилган M.Р.лар ўзаро жанжаллашишиб, бир-бирига тан жароҳати етказган.
Оқибатда З.Ф “бош мия чайқалиши” ташхиси билан тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Унинг укаси X.С. ва фуқаро М.Р. биринчи тиббий ёрдам олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги сартарошхоналардан бирида жанжал келиб чиққанди. Жамоат жойида бир гуруҳ йигитлар тарафидан содир этилган жанжал оқибатида бир кишининг боши ёрилган. Воқеа жойига тез ёрдам етиб келиб, беморга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган. 4 нафар фуқаро енгил даражадаги тан жароҳати олган. Ҳудудга етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эса жанжалда қатнашганларни ИИБга олиб кетган.
LiveБарчаси