Жиззахда аёл қўшнисининг боласини шафқатсизларча калтаклади

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида аёл қўшнисининг боласини шафқатсизларча калтаклади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 июнь куни Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро М.И. туман Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, 2015 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди маҳалладоши Н.Н. томонидан ҳақорат қилиниб, тан жароҳати етказилганини билдирган. Шунингдек, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, вояга етмаган болада енгил тан жароҳати аниқланган.

Шунингдек, 20 июнь куни фуқаро Н.Н. ҳам туман ИИБга мурожаат қилиб, мазкур воқеа давомида унинг вояга етмаган фарзандларига ҳам тан жароҳати етказилганини маълум қилган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳам суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эркак ўсмирларнинг муштлашувига аралашиб, улардан бирини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг