Жириновский Польшани айблаш таклифи билан чиқди
Олам
−
02 Сентябрь 2019
5320Россия либераллари етакчиси Владимир Жириновский Польшани Иккинчи Жаҳон уруши бошланишида асосий айбдор деб атади, дея хабар беради РИА Новости.
Шунингдек, у Йозеф Пилсудский бошчилигидаги Польшани ўтган асрнинг 30-йилларида Aдольф Гитлернинг биринчи иттифоқчиларидан бири бўлганини айтди.
"Пилсудски-Гитлер шартномаси 1934 йилда имзоланган. 1938 йилда Мюнхен шартномасини имзолаган Франция ва Буюк Британия каби Польша Чехословакиянинг Судет вилояти немислари, Aвстриянинг аншлуслари томонидан қўшиб олиниши пайтида жим қараб турган. Бу ҳолда, 1941 йилда Германия ва СССР ўртасида бирон бир уруш бўлиши мумкин эмас эди", деб ёзади Жириновский Telegram`даги саҳифасида.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, "Европа Гитлерни СССРга қарши тарбиялаган ва Польша ҳам Гитлерга қарсак чалганлар қаторида бўлган."
Аввалроқ, кеча, 1 сентябрь куни Польшада Иккинчи Жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллигига бағишланган тадбирга расмий Варшава Россия делегациясини чақирмагани ҳақида хабар берган эдик. Польша хотирлаш маросимига НAТО ва Европа Иттифоқидаги ҳозирги иттифоқчиларини, шу қаторда Германия ҳамда Шарқий Ҳамкорлик давлатларини таклиф қилган.
Польша Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шимон Шинковскийнинг сўзларига кўра, бу йил тадбир иштирокчилари "замонавий мезонлар" бўйича танланди. Унинг таъкидлашича, мамлакат "тарихий ҳақиқат руҳида" содир бўлаётган воқеаларни ҳурмат қилишни истайди, гўёки Москва уни қизиқтирмайди.
Бунга жавобан Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳар қандай мамлакатда Улуғ Ватан ва Иккинчи Жаҳон уруши йиллигига бағишланган, Россия иштирокисиз ўтказиладиган барча тадбирларни тўлиқ деб бўлмайди, деб айтди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Польша расмийларини аҳмоқлиги учун танқид қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь