Польшада Иккинчи Жаҳон уруши хотирланди. Россия маросимга чақирилмади

Олам

32_andrzej_duda_plac_pilsudskiego_uroczystosci_80_20190901_gja_3627

Кеча, 1 сентябрь куни Польша пойтахти Варшавада Иккинчи Жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллиги муносабати хотира тадбирлари ўтказилди. Иккинчи Жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрь куни фашист Германиясининг Польшага бостириб кириши билан бошланганди.

Польша хотира тадбирларини Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо мамлакатлар ҳамда Шарқий ҳамкорлик дастуридаги шериклари билан биргаликда ўтказди. Маросимга Россия таклиф қилинмади.

Шу куни Варшава марказида Польша Президенти Анджей Дуда нутқ сўзлаб, маросимга ташриф буюрган Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга миннатдорлик билдирди.

Польяклар етакчиси Дуда ўз нутқида дунё Иккинчи Жаҳон урушининг даҳшатидан хулоса чиқармаганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, дунёда этник тозалаш ва геноцидлар давом этяпти.

“50 бошқа манбаларга кўра қарийб 80 млн одам 80 йил аввал бошланган қуролли можародан азият чекди. Бу рақам фақатгина ҳарбий ҳаракатлардан ҳалок бўлганлардан эмас, очлик ва касалликлардан вафот этганларни ҳам ўз ичига олади. Бу инсониятнинг замонавий тарихидаги энг даҳшатли ҳодиса. Биз хотирлаймиз ва бунга мажбурмиз. Шунинг учун ҳаммамиз шу ердамиз”, деди Дуда.

Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ҳам нутқ сўзлаб, мамлакатининг Иккинча жаҳон уруши бошланиши учун жавобгар экани ваҳеч қачон бу ҳақиқатни унутмаслигини таъкидлади.

“Менинг мамлакатим Европа олдида алоҳида жавобгарликка эга. Тарихга қарамай Германия Европада кучни қўлга киритиш имконига эга бўлди. Айнан шу сабабдан немислар Европа учун кўпроқ фойда келтириши керак. Биз Европада хавфсизлик, фаровонлик ва бирлик учун ҳисса қўшишимиз керак”, деди Штайнмайер.

Иккинчи Жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда турли давлатлардан 250 нафар расмий иштирок этди. Улар орасида сўзга чиққан Германия Президенти ва АҚШ вице-президентидан ташқари Германия канцлери Ангела Меркель ва Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам бор эди.

Маълумот учун, вермахтнинг (Германия армияси) Польшага ҳужуми блицкриг (яшин тезлигидаги уруш) режаси тузилганини кўрсатди. Германия қўшинлари Польша армиясини 5 кунда енгиб, мамлакатни эгаллаганди. Иккинчи Жаҳон уруши 6 йил давом этган. Урушда ҳозирда мавжуд 62 давлат иштирок этди.Урушда турли маълумотларга кўра, 60-80 млн нафар одам ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша Иккинчи Жаҳон уруши

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг