Жек Манинг “яшириниб олган” жойи маълум бўлди

Олам

image

Alibaba асосчиси Жек Ма йўқолиб қолмаган, балки атайин яширинган. Бу ҳақда Америка оммавий ахборот воситалари ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар бермоқда. 

Хитойнинг энг бой одамларидан бири бўлган Жек Ма икки ойдан бери жамоатчиликка кўринмаяпти. У 2020 йилнинг октябрь ойи охирида Шанхайда бўлиб ўтган конференцияда халқаро молиявий тартибга солишни, хусусан, Хитой банк тизимини танқид қилган. 

У дунёдаги кўплаб муаммолар ривожланиш ҳақида эмас, фақат хавфнинг олдини олиш муҳокама қилингани учун пайдо бўлади, деган фикр билдирган.

Орадан кўп вақт ўтмай, жаноб Ма Хитой назорат органлари томонидан чақирилган. Alibaba шўъба корхонасининг режалаштирилган IPO’си бекор қилинган. Компанияга нисбатан антимонопол текшируви қўзғатилган

Шундан сўнг, ишбилармон ёки мамлакатдан қочиб кетган ёки “йўқ қилиб юборилган”, деган миш-мишлар тарқалган. Лекин хабарларга кўра, Ма тирик ва соғлом. Ҳозирда у ўзининг Ханчжоуда жойлашган штаб-квартирасида. Ма шунчаки, жамоатчиликка кўринмасликни афзал кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, Alibaba Хитойда энг йирик электрон тижорат платформаларига эгалик қилади. Улардан энг оммабопи – Taobao. Компания харидорлар ва сотувчиларни ушбу платформаларда бирлаштиради, уларга турли хил хизматларни тақдим этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жек Ма

Баҳолаганлар

945

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг