Жек Манинг компаниялари миллийлаштирилади
Олам
−
14 Январь 2021
5973Хитой Ҳукумати Жек Манинг Alibabа ва Ant Group компанияларини миллийлаштиришга қарор қилди.
Таъкидланишича, расмийлар "монополияга қарши иш"ни кучайтириш керак деб ҳисобламоқда, шунинг учун улар Хитойнинг асосий бой одамининг корхоналарини олишга қарор қилган.
Қайд этилишича, расмийлар электрон тижорат гигантидан ташқари Tencent ва Meituan компанияларига ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг энг бой одамларидан бири бўлган Жек Ма 2020 йилнинг октябрь ойи охирида Шанхайда бўлиб ўтган конференцияда халқаро молиявий тартибга солишни, хусусан, Хитой банк тизимини танқид қилганидан сўнг жамоатчиликка кўринмай қолганди. Шундан сўнг, қатор миш-мишлар пайдо бўлди. Январь ойи бошларида эса у ўзининг Ханчжоуда жойлашган штаб-квартирасида экани ва шунчаки, жамоатчиликка кўринмасликни афзал кўраётгани маълум бўлди.
Маълумот ўрнида, Alibaba Хитойда энг йирик электрон тижорат платформаларига эгалик қилади. Улардан энг оммабопи – Taobao. Компания харидорлар ва сотувчиларни ушбу платформаларда бирлаштиради, уларга турли хил хизматларни тақдим этади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15