Alibaba асосчиси Жек Ма икки ойдирки йўқолиб қолган – ОАВ
Олам
−
05 Январь 2021
5355Alibaba Group асосчиси Жек Ма икки ойдан бери жамоатчилик олдида чиқиш қилмаяпти. Бу ҳақда "Fox News" хабар берган.
Манбада айтилишича, унинг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабар у 2020 йилнинг 24 октябрь куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида сўзлаган нутқидан кейин тарқала бошлаган.
Қайд этилишича, нутқи давомида Жек Ма иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш кераклигини таъкидлаган.
“Биз келажак авлод ва ёшлар учун янги (молиявий) тизимни яратишимиз керак. Ҳозирги тизимни ислоҳ қилишимиз керак”, деган Жек Ма.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг ноябрь ойида Жек Ма ўзининг “Африканинг ишбилармон қаҳрамонлари” номли шоусининг африкалик тадбиркорлар учун ўтказиладиган танлови якуний қисмида иштирок этиши керак бўлган. Лекин у ушбу тадбирда ҳам қатнашмаган.
Аввалроқ, Хитойнинг бозорни тартибга солиш бўйича давлат идораси Alibaba Group’га қарши текширув бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот ўрнида, Alibaba Хитойда энг йирик электрон тижорат платформаларига эгалик қилади. Улардан энг оммабопи – Taobao. Компания харидорлар ва сотувчиларни ушбу платформаларда бирлаштиради, уларга турли хил хизматларни тақдим этади.
LiveБарчаси