Alibaba асосчиси Хитойнинг энг бой одамига айланди
Олам 20 Октябрь 2020 13:26
5474
Халқаро Alibaba онлайн савдо платформаси асосчиси Жек Ма Хитойнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда "Hurun" (Forbes'нинг Хитой варианти) бизнес нашри маълумотларига асосланиб хабар берилган.
Иккинчи ўринни Tencent телекоммуникация компанияси директорлар кенгаши раиси 49 ёшли Ма Ҳуатэн эгаллаган. Унинг бойлиги 57,4 миллиард долларни ташкил этган.
Nongfu бренди остида ичимлик суви ишлаб чиқарувчи компания эгаси 66 ёшли Чжан Шаньшань бу йилги рейтингда учинчи ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 53,7 миллиард долларни ташкил этган.
Маълумот учун, жорий йил хитойлик миллиардерлар рўйхатига яна 257 киши қўшилган.
"Hurun" маълумотларига кўра, ҳозирда миллиардерлар сони 878 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг деярли ярми Хитойнинг Пекин, Шэньчжэн, Шанхай, Ханчжоу, Гуанчжоу ва Сучжоу шаҳарларида истиқомат қилади.