ЖЧга чиққан термаларни қайси брендлар кийинтиради?

Спорт

image

Қатар мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати баҳслари стартига жуда оз фурсат қолмоқда. Мундиалда иштирок этадиган терма жамоаларни қайси брендлар кийинтириши ҳам мухлислар учун қизиқ. Жаҳон чемпионати спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган йирик компаниялар учун катта реклама майдони вазифасини ўтаб беради. Компаниялар терма жамоаларни анъанавий ва замонавий услубдаги либослар билан таъминлайди.

Қизиғи шундаки, турнирдаги формаларнинг 80 фоизи учта спорт гиганти – Adidas, Puma ва Nike томонидан тақдим этилади. Америка компанияси – Nike мундиалда энг кўп – 13 та терма жамоани кийинтиради. Еттита жамоа Adidas билан ҳамкорлик қилса, олтита терма Puma брендини танлаган.

Шунингдек, Hummel, Kappa, One All Sports, New Balance, Marathon ва Majid компаниялари биттадан терма жамоанинг либослари ҳомийси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Qatar Mundial

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг