Ўзбек боксчилари мундиалда яна 4 та медални кафолатлади

Sport

image

Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати жанглари давом этмоқда. 22 ноябрь кунги дастурда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.

Эътиборлиси, кун дастурида ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилган барча Ўзбекистон вакиллари ғалаба қайд этди. 

Эркаклар ўртасида -80 кгда Раҳматилло Бойматов, -57 кг вазн тоифасида Бахтиёр Асадов ва -71 кг вазнда Фазлиддин Эркинбоев чорак финал жангларида ғалаба эришиб, мундиал медалларини нақд қилди.

Аёллар ўртасида -75 кгда Саҳобат Ҳусанова эквадорлик Габриела Сазарни 2-раундда техник нокаутга учратиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар мундиали баҳслари 26 ноябрга қадар давом этади.


Tags

Rate Count

40

Rating

3

Rate this article

Share with your friends