Жалолов нуфузли нашр сўровномасида ғолибликка асосий даъвогар бўлиб турибди
Спорт
−
09 январ 2023 14170 1 дақиқа
Машҳур “The Ring” нашри 2022 йил якунлари бўйича турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқламоқда. Эътиборлиси, ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов “Йил лойиҳаси” номинациясига даъвогар бўлиб турибди.
Баҳодир Жалоловдан ташқари, яна тўрт боксчи даъвогарлар сафидан жой олган. Жумладан, Кишон Девис (АҚШ), Ксандер Заяс (Пуэрто-Рико) ва Жаред Андерсон (АҚШ) ғолиблик йўлида Жалоловга рақиблик қилади.
Экспертларнинг фикрича, номинация ғолиблиги учун Жалоловнинг имкониятлари юқори.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профбоксда 12 та ғалаба қайд этиб, ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август