Бивол АҚШ бокс ташкилоти томонидан “Йил боксчиси” мукофотини олган биринчи россиялик бўлди
Спорт
−
11 Январь 2023
4774Россиялик Дмитрий Бивол Америка бокс ёзувчилари уюшмасидаги овоз бериш натижаларига кўра, 2022 йилнинг “Йил боксчиси” мукофотини қўлга киритди. У ташкилотнинг 84 йиллик тарихи давомида ушбу мукофотни қўлга киритган биринчи рус боксчиси бўлди.
“Бу мен учун юксак шараф ҳисобланади. Жуда ҳам бахтлиман. Жамоам билан фахрланаман. Рамиресни мағлуб этганимдан сўнг, йилни ажойиб ўтказдим деб ўйлайман. Жамоамга ва мени қўллаб-қувватлаган одамларга раҳмат”, дейди Бивол.
Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни йирик оғир вазнда Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) бўйича жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган Биволга келгуси жангида ким рақиб бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Шавкат Мирзиёев Саудияга етиб борди.
11 Ноябрь
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь