Бугун ўзбекистонлик боксчилар мундиал ғолиблиги учун жанг қилади
Sport
−
25 November 2022 8362 1 minute
Бугун, 25 ноябрь куни Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал жанглари бошланади. Ўзбекистонлик икки нафар боксчи мусобақа ғолиблиги учун рингга кўтарилади.
Аёллар ўртасида -48 кгда Гулсевар Ғаниева ҳиндистонлик Бавна Шармага қарши жанг қилади. Эркаклар ўртасида эса -57 кг вазн тоифасида Бахтиёр Асадов Мексика вакили Эзекьел Кабрера билан ҳисоб-китоб қилади.
Гулсевар Ғаниева иштирокидаги жанг Тошкент вақти билан тахминан соат 22:00да бошланиши кутилмоқда. Асадов эса тахминан 23:40да рингга кўтарилади.
Маълумот учун, эртага, 26 ноябрь куни яна 6 нафар ўзбекистонлик боксчи мундиал ғолиблиги учун жанг ўтказади.
Live
All