ЖЧга келган мухлислар валюта айирбошлаш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда

Спорт

image

Қатарга Жаҳон чемпионатини кўришга келган мухлислар долларни маҳаллий валюта – риалга алмаштиришда тез-тез муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда "ТАСС" нашри хабар берди.

Доҳадаги сайёҳлик гуруҳларининг мессенжерлари 2009 йилдан олдинги долларларни айирбошлаш деярли мумкин эмаслигидан шикоят қилувчи хабарларга тўла. 

Қайд этилишича, аксарият валюта айирбошлаш шохобчалари бундай банкнотларни қабул қилишдан бош тортмоқда. "Эски" валюта қабул қилинадиган бир неча жойларда эса валюта курси расмий курсдан фарқ қилади. Ҳозирда Қатарда бир доллар 3,65 риалга баҳоланмоқда.

Доҳада ЖЧга келган мухлислар учун валюта айирбошлаш мумкин бўлган бир нечта жойлар мавжуд. Чет эл фуқароси бунинг учун "Hayya" картаси ва паспортини кўрсатиши керак. Жараён ярим соатгача давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати баҳслари 18 декабрь куни якунланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Qatar JCH2022

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг