Жаҳон чемпиони олтин медалини қўриқлаш учун ит сотиб олди
Спорт
−
03 Январь 2023 10437 1 дақиқа
Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмелиано Мартинес ЖЧ-2022даги ғолиблик учун берилган олтин медални қўриқлаш учун ит сотиб олди. Бу ҳақда "Daily Star" нашри хабар берди.
Дарвозабон 20 минг фунт стерлинг (таҳриқан 24056 АҚШ доллари) эвазига Бельгия "овчарка"сини харид қилди.
Қайд этилишича, ит “Elite Protection Dogs” компаниясидан сотиб олинган бўлиб, "қўриқчи" “Астон Вилла” аъзосининг хотини, ўғли ва қизи яшайдиган уйни қўриқлайди.
Маълумот учун, "Тоттенхем" ва Франция терма жамоаси посбони Уго Льорис, "Челси" ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Эшли Коул ҳамда боксчи Тайсон Фюри ҳам “Elite Protection Dogs” компанияси мижози ҳисобланади.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь