Рашидов Қатар клубини тарк этди
Спорт
−
11 Январь 2023
14878Қатарнинг "Умм-Салал" клуби аъзоси, ўзбекистонлик Сардор Рашидов эркин агентга айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қатар клуби Рашидов ўрнига австралиялик легионер билан шартнома имзолаган. Шундай қилиб, ўзбекистонлик футболчи эркин агентга айланди.
Рашидов 2022 йилнинг июль ойида "Умм-Салал" аъзосига айланганди. Футболчи Райён шаҳри жамоаси сафида умумий 9 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 марта ассистентлик қилган.
Маълумот учун, 31 ёшли Сардор Рашидов фаолияти давомида "Ал-Жаиш", "Ал-Жазира", "Насионал", "Қатар СК" ва "Ал-Қувайт" каби хориж жамоаларида тўп тепган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь