Коррупцияга ботаётган футбол ёхуд Қатар Эквадорга пора бердими?
Спорт
−
18 Ноябрь 2022
4517Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қатарда футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Очилиши ўйинида мезбонлар Қатар термаси вакиллари Эквадор терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мусобақа стартидан аввал Қатар вакиллари эквадорлик 8 нафар футболчига ютқазиб бериши учун пул бергани маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Амджад Таха маълумот берди.
Кўпгина инсайдерлар “Қатар ютқазиб бериши учун 8 нафар эквадорлик футболчини 7,1 миллион еврога сотиб олган (0:1, иккинчи таймда гол)”, деб маълумот бермоқда.
"Умид қиламизки, бу ёлғон. Бу хабарнинг тарқалиши натижага таъсир қилишига ишонамиз. Дунё FIFAʼдаги коррупцияга қарши туриши лозим", деб ёзиб қолдирди Таха ўз саҳифасида.
Аввалроқ, Эквадор терма жамоаси аслида бошқа мамлакат фуқаросини ўз сафида ўйнатгани учун мундиалдан четлаштирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо якунда FIFA Эквадорни Қатар мундиалида иштирок этишига тўсқинлик қилмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь