Қатар мундиалининг энг қиммат терма жамоаси маълум бўлди

Спорт

image

Англия Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида энг қиммат таркибга эга жамоа ҳисобланади. Бу ҳақда Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) хабар берди.

Жамоа футболчиларининг умумий нархи 1,499 миллиард еврони ташкил қилади. Иккинчи ўринда Бразилия, терма футболчилари нархи 1,455 миллиард еврога баҳоланди. Бу борада Франция 1,337 миллиард евро билан учинчи, Испания 1,201 миллиард евро билан тўртинчи, Португалиянинг 1,154 миллиард евролик таркиби эса бешинчи ўринни банд этди.

Қатардаги жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Англия терма жамоаси гуруҳ босқичида Эрон, АҚШ ва Уэльс билан ўйнайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Angliya Qatar

Баҳолаганлар

743

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг