ЖЧдаги илк истеъфо: Тунис бош мураббийи ишдан кетди – ОАВ
Спорт
−
17:59 1149 1 дақиқа
Тунис миллий терма жамоаси бош мураббийи Сабри Лямуши 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз стартдан сўнг ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда журналист Ромен Молина ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Бугун, 15 июнь куни Тунис терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувида Швецияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Учрашув 5:1 ҳисобида шведлар фойдасига якунланди.
54 ёшли Сабри Лямуши Тунис терма жамоасига 2026 йил январь ойида бош мураббий этиб тайинланган ва у билан 2028 йил июлигача мўлжалланган шартнома имзоланган эди. Унинг бошқаруви остида жамоа бешта ўйин ўтказиб, фақат биттасида ғалаба қозонган.
Мураббийлик фаолияти давомида Лямуши Англия, Саудия Арабистони, Қатар ва Франция клубларида ишлаган. Шунингдек, у Кот-д’Ивуар миллий терма жамоасини ҳам бошқарган.
Маълумот учун, Тунис терма жамоаси гуруҳ босқичидаги кейинги учрашувларини Нидерландия ва Япония терма жамоаларига қарши ўтказади.
Live
Барчаси