Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунлади
Жамият
−
14 Март
3144Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи-санг ўзининг дипломатик миссиясини якунлади. Бу ҳақда бугун, 14 март куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, вазир Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Ким Хи-сангга мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиргани учун миннатдорлик билдирган. Келгуси ишларига омад тилаган.
"Элчи жаноблари билан учрашдик. Ташқи ишлар вазирлиги номидан жаноб элчига мамлакатимизда бўлган даврида Ўзбекистон ва Корея ўртасида алоҳида стратегик шерикликни бойитишга қаратилган фидокорона хизмати учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Дипломатнинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз", деган у.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 март куни Ташқи ишлар вазири Австриянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Маттиас Радостич билан ҳам учрашган эди.
LiveБарчаси