Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Корея Миллий ёдгорлик мажмуасига борди

Жамият

image

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар юрт озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, давлат раҳбари рафиқаси билан бирга Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Хотира устуни пойига гулчамбар қўйган ҳамда Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига боргани ҳақида хабар берилган эди. Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонликлар кутиб олди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг