Ўзбекистон – Корея шериклигини мустаҳкамловчи ҳужжатлар имзоланди

Жамият

image

Бугун, 14 сентябрь куни Сеул шаҳрида ўтказилган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тўпламдан савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган шартнома ва битимлар ўрин олган.

Булар – транспорт, авиация, қишлоқ хўжалиги, туризм, сунъий интеллект, техник кўмак, олий, мактаб ва мактабгача таълим, тиббий маҳсулотларни тартибга солиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, архив иши ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига боргани ҳақида хабар берилган эди. Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонликлар кутиб олди. Ўзбекистон етакчисининг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар юрт озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди. Кейинроқ Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг