Австрия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
14 март 2024 5542 1 дақиқа
Бугун, 14 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Австриянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Маттиас Радостич билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кенгайтириш ва ҳамкорликнинг янги имкониятларини излаш масалалари муҳокама қилинган. Минтақавий ва халқаро характердаги айрим масалалар ҳам кўриб чиқилган.
“Бизда икки томонлама ва кўп томонлама, айниқса, иқтисодий соҳадаги ҳамкорликнинг кенг кун тартиби мавжуд. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида фойдаланилмаган имкониятларни рўёбга чиқаришда муваффақиятлар тилайман”, деган Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралия ҳам Ўзбекистонга янги элчи тайинлаган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август