Жанубий Корея Президентини ҳибсга олишга рухсат берилди
Олам
−
09 Декабрь
7712Жанубий Кореянинг коррупцияга қарши кураш органи Президент Юн Сок Ёлни фитнага алоқадорликда айблаб, ҳибсга олишга рухсат берди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Прокуратура аввалроқ давлат раҳбарига ушбу иш бўйича гумондор мақомини берганди. Жанубий Кореянинг коррупцияга қарши тергов департаменти Юн Сок Ёлни фитна суриштируви доирасида ҳибсга олишга рухсат берди.
“Гумонланувчининг лавозимидан қатъи назар, қонуний чоралар кўрилиши керак”, дейилади хабарда.
Қолаверса, миллий полиция ҳам Президентни ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга уринишини ватанга хиёнатда айблаб, сўроқ қилиш имкониятини истисно қилмаган.
“Ҳозирда Юн Сок Ёлга четга чиқишни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда”, деган ҳукумат вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, 3 декабрь куни Президент Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилганди. У бу қарорини Шимолий Корея кучлардан ҳимояланиш билан изоҳлаганди. Жанубий Кореянинг мухолиф "Тобуро" демократик партияси мамлакат Президенти Юн Сок Ёлдан ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун истеъфога чиқишни талаб қилганди. Сал ўтиб эса Жанубий Корея Президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш қарори учун халқдан узр сўраб чиққанди. Шундан сўнг, 7 декабрь куни Президентга импичмент эълон қилиш масаласи мамлакат парламентида етарли овоз йиғилмагани боис жараён бекор қилинганди.