Корея Президентига импичмент учун овоз бериш якунланди
Олам
−
07 Декабрь
5774Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш бўйича мамлакат парламентида етарли овоз йиғилмагани боис жараён бекор қилинди. Бу ҳақда “The Korea Herald” хабар берди.
Қайд этилишича, Миллий ассамблея спикери Ву Вон-шик Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш бўйича овоз бериш бошланганидан тахминан уч соат ўтиб, жараённинг тугаганини эълон қилган. Унга кўра, импичмент ҳаракати етарлича овоз берилмагани сабабли бекор қилинган. Ҳукмрон “Халқ кучи” партиясининг кўпчилик аъзолари овоз бермасликни танлаган. Бу эса импичмент жараёни тўхташига асосий сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сеулда Миллий ассамблея жойлашган Йоидо туманида Юн Сок Ёлнинг истеъфосини талаб қилган митингда деярли 150 минг киши қатнашаётгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси