Жак Ширак 86 ёшида вафот этди

Олам 4863
image

Франциянинг собиқ Президенти, таниқли давлат ва сиёсат арбоби Жак Ширак 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Франция расмий матбуоти хабар бермоқда. 

У умрининг сўнггида қадар подаградан азият чеккани айтилмоқда. Собиқ Президент 2005 йилда инсультни, 2013 йилдан буйрак операциясини бошдан кечирган.

Жак Ширак 1932 йилда йилда туғилган. 

У Президент бўлгунга қадар 3 марта Париж шаҳри мэри лавозимига сайланган. Икки муддат мамлакат Бош вазири бўлган. 1995 йилдан 2007 йилгача Президент лавозимида ишлаган. 

Жак Ширак 12 йиллик Президентликдан сўнг 2011 йилга келиб, бюджет маблағларини ўзлаштиришда айбланган. Саломатлиги яхши бўлмагани учун суд мажлисларида сиртдан иштирок этган. Суд унга 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосини қўллаган. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 148
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×