Франция собиқ Президенти Жак Ширак дафн этилди

Олам

image

Франциянинг собиқ Президенти Жак Ширак Париждаги Монпарнас қабристонига 2016 йилда вафот этган катта қизининг ёнига дафн қилинди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, дафн маросими мутлақ ёпиқ тарзда ўтказилди. Қизининг ёнига дафн қилиниши Ширакнинг сўнгги истаги бўлган.

Собиқ Президент билан расмий видолашиш маросими Париждаги Сен-Сюльпис черковида ўтказилди. Унда Франция Президенти Эммануэль Макрон, шунингдек, қатор давлатлар раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон номидан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этди.

Картинки по запросу Монпарнас

Сен-Сюльписдаги маросим бошланишиданг аввал Ногиронлар уйида Ширакка сўнгги эҳтиром кўрсатилди. Мингдан ортиқ французлар якшанба куни Франциянинг собиқ Президенти билан видолашиш маросимида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, у 1995—2007 йилларда, икки муддат Франция Президенти бўлган. Бунгача икки марта — 1974—1976 ва 1986—1988 йилларда мамлакат Бош вазири бўлган. Иккинчи Бош вазирлик муддатини Париж мэри лавозими билан бирга ўтказган. Жак Ширак Франция пойтахтини 18 йил давомида бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жак Ширак

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг