Путин видолашиш учун Францияга боради

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Франциянинг собиқ Президенти Жак Ширак билан видолашув маросимида иштирок этиш учун Францияга ташриф буюради, дея хабар беради Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков ТAССга.

 Франциянинг собиқ Президенти Жак Ширак 26 сентябрь куни эрталаб 86 ёшида ўз яқинлари қуршовида вафот этди. 2005 йилда сиёсатчига юрак-қон томир тизими касаллиги ташхиси қўйилди. Катта қизининг вафотидан кейин 2016 йилда унинг соғлиғи кескин ёмонлашди.

Сўнгги уч йил давомида у расмий маросимларда қатнашмади, ташриф буюрувчиларни камдан-кам қабул қилди. 30 сентябрь куни Францияда умумхалқ мотам куни деб эълон қилинган, байроқлар туширилиб, давлат идораларида бир дақиқа сукут сақланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Жак Ширак Францияга

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг