Мирзиёев Франция халқига таъзия билдирди

Жамият

image

Аввалроқ, Франциянинг собиқ Президенти, таниқли давлат ва сиёсат арбоби Жак Ширак 86 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон ва мамлакат халқига республиканинг собиқ Президенти Жак Ширак вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент Мирзиёевнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумот ўрнида, Жак Ширак 2005 йилда инсультни, 2013 йилдан буйрак операциясини бошдан кечирган.

Жак Ширак 1932 йилда йилда туғилган. 

У Президент бўлгунга қадар 3 марта Париж шаҳри мэри лавозимига сайланган. Икки муддат мамлакат Бош вазири бўлган. 1995 йилдан 2007 йилгача Президент лавозимида ишлаган. 

Жак Ширак 12 йиллик Президентликдан сўнг 2011 йилга келиб, бюджет маблағларини ўзлаштиришда айбланган. Саломатлиги яхши бўлмагани учун суд мажлисларида сиртдан иштирок этган. Суд унга 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосини қўллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Жак Ширак

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг