Собиқ Президент вафоти муносабати билан мотам эълон қилинди

Олам

image

Аввалроқ, Франциянинг собиқ Президенти Жак Ширак вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Собиқ Президент 2005 йилда инсультни, 2013 йилдан буйрак операциясини бошдан кечирган.

Франция раҳбарияти собиқ Президент Жак Ширак вафоти муносабати билан 30 сентябрни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Шу куни Париждаги Сен-Сюльпис черковида мотам маросими бўлиб ўтади. 29 сентябргача одамлар Елисей саройида қўйилган мотам китобида ўз таъзияларини қолдиришлари мумкин бўлади.

Жак Ширак 26 сентябрда 87 ёшида вафот этди. У Президент бўлгунга қадар 3 марта Париж шаҳри мэри лавозимига сайланган. Икки муддат мамлакат Бош вазири бўлган. 1995 йилдан 2007 йилгача Президент лавозимида ишлаган. Охирги 3 йил у расмий маросимларда иштирок этмаган. 

Мотам муносабати билан бутун Франция бўйлаб миллий байроқлар туширилиб, бир дақиқалик сукут ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жак Ширак

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг