Жаир Болсонару коронавирусга чалинганини рад қилди
Олам
−
13 Март 2020
4018Аввалроқ, Бразилия Президенти Жаир Болсонаруда АҚШга сафаридан кейин коронавирус аниқлангани хабар қилинганди.
ОАВда тарқалган хабарлардан кейин Болсонару Twitter`даги саҳифасида твит қолдириб, коронавирусга чалинганини рад қилди.
“Ёлғон хабарларга ишонманг”, деган Президент.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия Президентининг Матбуот котибида АҚШга расмий ташрифдан кейин COVID-19 коронавируси аниқланди.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли уни эпидемия эмас, пандемия деб эълон қилди. Бу вирус бир эмас, бир нечта давлатларни тўлақонли қамраб олганда эълон қилинадиган ҳолат ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди. Вирус бугунгача 127 давлатга кириб борди.
Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
Айни вақтга қадар коронавирус билан хасталанганлар дунё миқёсида 138 156 кишини ташкил этмоқда 5 080 киши вирусдан вафот этди. Шунингдек, 70 716 киши ушбу хасталикдан фориғ бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь