Трамп билан учрашган Бразилия расмийсида коронавирус аниқланди
Олам
−
13 Март 2020
8921Шу йилнинг 7 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашган Бразилия ҳукумати вакили Фабио Вайнгартенда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Бразилия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, Бразилия Президенти Жаир Болсонаронинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича котиби Фабио Вайнгартен ҳозир ўз уйида карантинда. У билан яқин 14 кун давомида алоқада бўлганлар назоратга олинган.
Бир ҳафта олдин Вайнгартен АҚШнинг Флорида штатида Трамп билан учрашув ўтказганди. Шу сабаб жамоатчиликда АҚШ Президенти ҳам вирус юқтириб олган бўлиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Трамп вирусга дуч келган бўлиши мумкинлигидан хавотирда эмаслигини айтди.
"Бир гап айтаман, коронавирус ҳақидаги миш-мишлар менга тааллуқли эмас", дейди АҚШ Президенти.
Шунингдек, Бразилия Президенти Болсонаро тиббий назоратда бўлиб тургани айтилмоқда.
Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 60 та вирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Коронавирусдан вафот этганлар ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 138 941 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 5 111 киши вафот этган. Беморлардан 5 786 нафари ёки 9 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 70 727 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь