Эрон Ҳукумати коронавирусдан қутулишда Мирзиёевдан ёрдам сўради

Жамият

image

Аввалроқ, кеча, 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида”ги фармойиш қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик. 

Вазирлар Маҳкамасидан хабар қилишларича, Эрон Ислом Республикаси ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга янги коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаат қилган.

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Эроннинг ушбу мурожаатини қўллаб-қувватлаш, шунингдек мазкур хавфли инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезонлар, махсус тиббий формалар, ниқоблар, дока, спирт, гигиеник геллар ва дори воситалари сингари умумий оғирлиги қарийб олти тонна бўлган тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами Эронга юборилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юкини шакллантириш ва етказиб бериш учун масъул этиб белгиланган.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида кўрсатмасига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги томонидан Эронга инсонпарварлик юкини етказиш учун ажратилган ҳаво кемасида айни жараёнда Эронда қолиб кетган 14 нафар юк ташувчи хайдовчилар, тадбиркорлар, талабалар – жами 28 нафар ўзбекистонлик олиб келинади. Улар ва самолёт экипажи аъзолари қайтиб келгач, белгиланган тартибда малакали шифокорлар, соҳа мутахассислари назорати остида икки ҳафта муддатда карантинда сақланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Эрон коронавирус

Баҳолаганлар

819

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг