Бразилияда сайловлар: қамоқдаги собиқ президентнинг ўғли етакчилик қилмоқда
Олам
−
10:18 663 2 дақиқа
Бразилияда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Лула да Силва ва собиқ давлат етакчисининг ўғли Флавиу Болсонару иккинчи босқичга ўтди. Бу ҳақда бугун, 5 октябрь куни Бразилия Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган маълумотларда келтирилган.
Давлат тўнтаришига уринишда айбланиб 27 йилга озодликдан маҳрум этилган Жаир Болсонарунинг тўнғич ўғли пойга фаворити бўлиб турибди. Биринчи босқичда у сайловчиларнинг 47,03 фоиз овозини тўплаган. Аммо амалдаги давлат раҳбари ҳам биринчи босқичда 45,16 фоиз овоз олган.
Номзодларнинг ҳеч бири 50 фоизлик тўсиқни енгиб ўта олмагани сабабли, президентлик сайловининг иккинчи босқичи ўтказилади. У 25 октябрга мўлжалланган.
2022 йилда ҳам сайловнинг иккинчи босқичида Лула да Силва ҳозирги рақиби Флавиу Болсонарунинг отаси – Жаир Болсонару устидан ғалаба қозонганди. Мағлубиятга учраган сиёсатчи ўшанда овоз бериш натижаларини тан олишдан бош тортган, унинг тарафдорлари эса намойишга чиққан эди. Оқибатда Болсонару узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 2026 йилнинг июнь ойида Бразилия Олий суди собиқ президентнинг сиёсат билан шуғулланган яна бир ўғли – Эдуарду Болсонаруни тўрт йилу икки ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Эдуардуга нисбатан жиноят иши қўзғатилишига унинг отасига чиқарилган ҳукм сабабли АҚШни Бразилияга қарши санкциялар жорий қилишга чақиргани сабаб бўлган. Эдуардунинг ўзи АҚШда истиқомат қилади, унга нисбатан даъво сиртдан кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI Фотима Заҳро ал-Мансурийни Марокаш Бош вазири лавозимига тайинлаганди. Шу тариқа у мамлакат тарихидаги биринчи аёл Бош вазирга айланган эди.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь