Жаҳон чемпионати учрашуви вақти ўзгариши мумкин

Спорт

image

FIFA Мексика ва Англия ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувининг бошланиш вақтини кучли момақалдироқ хавфи сабабли ўзгартириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди

Учрашув Мексика пойтахтидаги машҳур “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади. Дастлаб ўйин жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланиши режалаштирилган эди.

Манбага кўра, об-ҳаво шароити инобатга олиниб, баҳсни 4 июль куни Тошкент вақти билан соат 21:00 га кўчириш варианти муҳокама қилинмоқда. Бироқ бу борада ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.

Маълумот учун, FIFA мусобақалари регламентига мувофиқ, футболчилар, расмийлар ва мухлислар хавфсизлиги биринчи ўринда туради. Шу боис кучли чақмоқ, момақалдироқ ёки бошқа хавфли об-ҳаво шароитлари юзага келган тақдирда ўйинларни кечиктириш ёки бошқа вақтга кўчириш амалиёти қўлланилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг