Жээнбековнинг укаси ҳибсга олинди

Олам 10838
image
-

Қирғизистон парламентининг собиқ спикери ва мамлакатнинг собиқ Президенти Сооронбой Жээнбековнинг укаси Асилбек Жээнбеков икки ойга ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар берилган.  

Асилбек Жээнбеков ва парламент вице-спикери Торобай Зулпукаров “Қумтор” йирик олтин конини ўзлаштиришда коррупция содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилмоқда. 

Тергов маълумотларига кўра, 1992 йилдан 2019 йилгача ваколатли давлат органларининг айрим мансабдор шахслари ва “Қирғизолтин” компанияси раҳбарияти шахсий манфаат олиш мақсадида конни ривожлантириш бўйича мамлакат учун фойдаси бўлмаган шартномалар тузишган. 

Аввалроқ, Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Омурбек Бабанов Қирғизистоннинг “Қумтор” олтин конини ўзлаштириш лойиҳасини амалга оширишнинг турли босқичларидаги коррупцион ҳолатлар бўйича гумон қилиниб ҳибсга олингани ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, Сооронбой Жээнбеков ва Асилбек Жээнбеков жамоатчилик фаоли Мелис Аспековни судга берганди. Бунга у ака-ука Жээнбековларни амалдаги Президент Садир Жапаровнинг сайловолди кампаниясини молиялаштиришда айблагани сабаб бўлганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 267
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×