Тиниб-тинчимаганлар: Қирғизистонда собиқ Бош вазир ҳибсга олинди

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Омурбек Бабанов коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 31 май куни республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Матбуот хизмати хабар берди.

“Тергов давомида олинган далилларга асосланиб, бугун, 31 май куни собиқ Бош вазир Омурбек Бабанов Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 319-моддаси 2-қисми (Коррупция) билан жиноят содир этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди”, дея “Кабар” агентлиги ёзмоқда.

Хабарга кўра, Бабановга қарши тергов иши Қирғизистоннинг Қумтор олтин конини ўзлаштириш лойиҳасини амалга оширишнинг турли босқичларидаги коррупцион ҳолатлар бўйича олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 май куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси республикадаги Қумтор конини эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи “Қумтор голд компани” вакилларига қарши 4 та жиноий иш қўзғатди.

МХДҚ раҳбари Қамчибек Тошиевнинг сўзларига кўра, тергов шу ўринда зарарли моддалар билан ишлаш, ер ва атмосфера ҳавосини ифлослантириш, музликларни йўқ қилиш, шунингдек солиқ ва суғурта қонунчилигини бузиш ҳолатларини ҳам ўз ичига олади.

Маълумот учун, Омурбек Бабанов Қирғизистоннинг 17-Бош вазири ҳисобланади. У 2011-2012 йилларда ушбу лавозимда фаолият олиб борган. Бу вақтда мамлакатда Алмазбек Атамбоев Президент эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг