Қирғизистон махсус хизмати Жээнбековни сўроқ қилаётгани маълум бўлди
Олам
−
18 Сентябрь 2021
8025Қирғизистоннинг собиқ Президенти Сооронбай Жээнбеков Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилинмоқда. Бу ҳақда “Sputnik Кыргызстан” хабар берган.
Қайд этилишича, Жээнбеков “Қумтор” олтин кони иши бўйича сўроққа чақирилган. Собиқ Президент вакилларининг сўзларига кўра, у жорий йилнинг 12 август куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Бош тергов бошқармасидан сўроққа чақирув қоғозини олган.
“Сооронбай Жээнбеков бугун, 18 сентябрь куни тергов органларининг саволларига жавоб беради. Таъкидлаш жоизки, у Бош вазир ва Президент бўлган пайтда “Қумтор” кони бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилмаган, шунингдек Канада томони билан ҳеч қандай шартнома имзоламаган”, деган улар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 август куни 16 йил мобайнида Россияда яшаб келган Асқар Акаев ватани Қирғизистонга қайтарилди. Дастлаб, собиқ Президент “Қумтор” олтин кони бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан сўроқ қилинди. Сўнгра, у давлат раҳбари Садир Жапаров билан учрашди. Учрашувдан сўнг, Асқар Акаев матбуот анжуманида Қирғизистон Президентига “ҳамма нарсани айтиб бериш” имконияти учун миннатдорлик билдирган. 8 август куни эса Акаев мамлакатни тарк этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь