Акаев Қирғизистонга нима учун қайтганини айтди

Олам

image
Россия Акаевни Қирғизистонга қайтарди. У тергов қилинмоқда north_east

Россия Акаевни Қирғизистонга қайтарди. У тергов қилинмоқда

Қирғизистоннинг биринчи Президенти — Россиядан Бишкекка “Қумтор” олтин конидаги коррупция иши бўйича сўроқ қилиниш учун келган Асқар Акаев тергов жараёни ҳақида биринчи баёнотини берди. Бу ҳақда у Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида сўроқ қилинганидан сўнг гапирган.  

“Мен “Қумтор”ни қандай қилиб қурганимиз, “Қумтор”ни нима учун қурганимиз, қандай хатоларга йўл қўйилган бўлиши мумкин — бир сўз билан айтганда ҳамма нарса ҳақида очиқ ва самимий айтиш учун келдим. Тергов давом этади, мен бугун келдим, энди иш билан танишдим”, деган Акаев журналистларга. 

Таъкидланишича, у Қирғизистонга бир ҳафтага учиб келганини қўшимча қилган. Қирғизистоннинг собиқ Президенти, шунингдек, янги давлат раҳбари Садир Жапаров билан учрашгани ҳақида гапирган. 

“Мен Жапаров билан қароргоҳда учрашдим. Ҳамма нарсани айтиб беришим учун менга йўл очганига миннатдорлик билдирдим”, деган Акаев. 

Аввалроқ, Қирғизистоннинг биринчи Президенти Асқар Акаев Бишкекка келгани ҳамда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида ушлаб турилгани ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, Асқар Акаев Қирғизистонни 1991 йилдан 2005 йилгача бошқарган, у давлат тўнтариши натижасида лавозимидан четлатилган. У 2005 йилдан бери Россияда бўлиб, илмий фаолият билан шуғулланган. 2021 йилнинг июль ойида Акаев халқаро қидирувга берилган. Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Феликс Куловнинг айтишича, собиқ президентнинг ўзи ихтиёрий равишда Бишкекка келиб, “Қумтор”га қарши жиноий иш доирасида гувоҳлик берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Акаев Қумтор

Баҳолаганлар

670

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг