Ака-ука Жээнбековлар Жапаровни порахўрликда айблаган фаолни судга берди
Олам
−
29 Май 2021 7075 1 дақиқа
Қирғизистоннинг собиқ Президенти Сооронбой Жээнбеков ва унинг укаси Асилбек Жээнбеков жамоатчилик фаоли Мелис Аспековни судга берди. Бунга у ака-ука Жээнбековларни амалдаги Президент Садир Жапаровнинг сайловолди кампаниясини молиялаштиришда айблагани сабаб бўлди.
Сиёсатчиларнинг адвокатлари Аспеков Жээнбековларга туҳмат қилган ва бу учун бир миллион сом (тахминан 126 млн сўм) товон тўлаши керак. Шунингдек, ҳуқуқшунослар эълон қилинган маълумотларнинг нотўғри деб тан олишни талаб қиляпти.
Жавобгардан олинган миллион сомни Жээнбековлар болалар уйига хайрия қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Аспеков Садир Жапаров сайловолди кампанияси учун Жээнбековлардан 10 млн доллар олганини иддао қилиб чиққанди. Ҳозирда унинг ўзи таъмагирликда гумон қилиниб, қамоққа олинган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь