Жапаров Жээнбековга таклифнома юборди

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатнинг янги раҳбари Садир Жапаровнинг инаугурация маросимига таклиф қилинди. Бу ҳақда Жапаровнинг Матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилган. 

Сайланган Президент вакилининг таъкидлашича, тантанали маросим 28 январь куни Токтогул Сатилганов номидаги Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, инаугурация маросимига Қирғизистонни 2010-2011 йилларда бошқарган Роза Отунбаева ва президентликка собиқ номзодлар ҳам таклиф қилинган.

Маълумот ўрнида, Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонни 2017-2020 йилларда бошқарган. Ўтган йилнинг кузида содир бўлган воқеалар сабаб Жээнбеков ўз ихтиёри билан истеъфо берган эди

Гап шундаки, 2020 йилнинг 4 октябрь куни мамлакатда навбатдаги парламент сайловлари ўтказилганди. Аммо одамлар унинг натижасидан норози бўлиб, намойиш уюштирди. Натижада мамлакатда тартибсизлик ва талончилик авж олди.

Талотўплар вақтида қамоқдан чиқарилган Садир Жапаров Бош вазир этиб тайинланди ва кейинроқ Президент ваколатларини бажариш ҳам вақтинча унга ўтди. Бироқ у президентлик сайловларида қатнашиш учун барча лавозимларни тарк этди.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 10 январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида бир неча ой аввал қамоқдан чиққан Садир Жапаров 79,84 фоиз билан ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон инаугурация Садир Жээнбеков

Баҳолаганлар

982

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг